Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри чеккаларида содир этилган икки портлаш оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. РИА Новости агентлиги хабарига кўра, яна 20 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маҳкамаси маълум қилган. 

Агентлик маълумотига кўра, иккита автомобилга ўрнатилган бомба портлатилган. Ҳалок бўлганларнинг 4 нафари полиция офицери экани айтилмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, ҳужум полиция маҳкамаси яқинида амалга оширилган. 

Ҳозирча, мазкур хунрезлик учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ зиммасига олмаган.