Украина президенти Пётр Порошенконинг Германия канцлери Ангела Меркель билан музокаралари якунланди. Музокаралар 2,5 соатдан кўпроқ давом этди, деб хабар бермоқда Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мельник.

Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Порошенко 20 май куни Берлинга келган ва у ерда Меркель билан Бранденбургдаги "Мезеберг" ҳукумат вилласида музокаралар ўтказган. Музокараларда томонлар Донбассдаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича "норманд тўртлиги" давлатларининг кейинги ишини ва Ғарбнинг Украинага ислоҳотларни ўтказишдаги ёрдамини муҳокама қилишни режалаштиришган эди.