Бокс: Фазлиддин Ғоибназаров Нью-Йоркда жанг ўтказади

Спорт 20 Май 2017 21401

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 20 май куни Нью-Йорк (АҚШ)даги Madison Square Garden аренасида «Кроуфорд — Диас» шоуси доирасида навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда Top Rank промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар берган.

2016 йилги Олимпия ўйинларининг ғолиби 25 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров (1−0−0, 1 нокаут) 26 ёшли америкалик спортчи Агустин Маурасга (6−2−3, 3 нокаут) қарши рингга кўтарилади. 

Кеча боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. 

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров апрель ойида бўлиб ўтган илк жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раундда техник нокаутга учратганди.

Кўпроқ янгиликлар