Бугун Хоккей бўйича Германия ва Францияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. У Германиянинг Кёлн шаҳридаги муз майдонида бўлиб ўтади. Дастлаб, Канада ва Россия термалари ўртасидаги финал ўйинига тенглаштирилаётган баҳс бўлиб ўтади. Айтиш жоизки, Канада аввалги икки жаҳон биринчилигида ғолибликни қўлга киритган. Бундан ташқари ўтган йили сентябрда Торонтода бўлиб ўтган Жаҳон кубоги ғолиби бўлди. Бироқ, бу сафар Россия термаси ҳам анча ишончли ўйин намойиш қилмоқда. 

Кёлндаги "Ланксесс-Арена" майдонида бўлиб ўтадиган ўйин Тошкент вақти билан 18:15да бошланади. 22:15да музга Швеция ва Финландия жамоалари чиқиб келишади. Шведлар бу сафарги чемпионатга энг кучли таркиб билан ташриф буюрган. 

Финлар жамоаси эса, бу йилги биринчиликда унчалик ҳам ажойиб ўйин намойиш эта олаяпти, дея олмаймиз. 

Хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳслари ҳам Кёлн шаҳрида 21 май куни бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳ 19:15да, финал кураши 23:45да бошланади.