Деярли 8 млн! Тошкентда энг кўп қоида бузган ҳайдовчи маълум бўлди

Жамият 20 Май 2017 20937

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахт йўлларида энг кўп қоидабузарликлар қилган автомашиналар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, биринчи ўринга “Спарк” русумли, давлат рақам белгиси 01 M 114 YA бўлган автомашина ҳайдовчиси лозим топилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 20 маротаба қоидабузарликлар, яъни, 14 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 6 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунишни хоҳламаган ҳолда, жарималар миқдорини 7.788.300 сўмга етказди.

Иккинчи ўринга “Спарк” русумли, давлат рақам белгиси 01 T 885 TA бўлган автомашина ҳайдовчиси “сазовор” бўлди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 21 маротаба яъни, 15 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 6 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаслик каби қоидабузарликларни содир этиб, жарима миқдорини 7.039.425 сўмга етказди.

Учинчи ўринда “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 01 X 180 YA бўлган автомашина ҳайдовчиси бормоқда. У жами 14 маротаба қоидабузарликлар, жумладан, 13 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 1 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган ҳолда ҳаракатлангани учун, жарима миқдори 5.242.125 сўмни ташкил этади.

Тўртинчи ўринни “Матиз” русумли, давлат рақам белгиси 01 W 320 UA бўлган автомашина ҳайдовчиси банд этган ҳолда, жами 13 маротаба қоидабузарликлар содир этган, яъни, 3 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 10 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган. Жарима миқдори 3.444.825 сўмни ташкил этади.

Бешинчи ўринни «Нексия» русумли, давлат рақам белгиси 01 643 ТТС бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси эгаллаб, у ўз бошқарувидаги автомашинада 13 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузишга “қарор” этди. Ушбу қоидабузарликларнинг 4 таси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 9 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш ҳолатларидир. Табиийки, қоидабузарликлар учун жарималар миқдори ҳам кам эмас албатта. 3.295.050 сўм!

Якунловчи олтинчи ўринга «Нексия» русумли, давлат рақам белгиси 01 410 GBA бўлган автомашина ҳайдовчиси «маъқул кўрилди». У қоидабузарликлари туфайли 11 марта тезликни белгиланган меъёрдан оширгани учун кузатув камералари нигоҳига тушгани учун 1.647.525 сўм миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар