Филипп Лам Оливер Кандан кейин биринчи бўлди

Спорт 20 Май 2017 2234

«Бавария» ҳимоячиси ва сардори Филипп Лам мюнхенликлар клуби фахрий залидан ўрин эгаллайдиган бўлди.

«Бавария» расмий сайти берган хабарга кўра, 43 ёшли Лам Оливер Кандан кейин, 2008 йилдан буён бундай ҳурматга лойиқ кўрилган биринчи футболчига айланди. Лам Франц Беккенбауэр, Герд Мюллер, Зепп Майер, Карл-Ҳайнц Румменигге, Ули Ҳёнесс, Лотар Маттеус, Жоване Элбер, Меҳмет Шолл ва Кан билан бир қатордан жой оладиган бўлди.

«Филипп Лам — «Бавария»нинг янги тарихидаги энг етакчи футболчилардан бири. У «Бавария»нинг ҳар бир ўйинида ўзининг энг юқори савиядаги ўйинларини кўрсатиб, фахрий залдан ўрин олишга муносиб эканини исботлай олди. «Бавария» Филиппга унинг муносиб фаолияти учун миннатдорчилик билдиради», — дея Руммениггенинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Филипп Лам мавсум якунига етгач, футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида бир қарорга келганди. Унинг профессионал футболдаги сўнгги учрашуви  20 май куни бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар