Германия шарқида ички рейсни амалга ошираётган йўловчи поезди рельслардан чиқиб кетди. Бу ҳақда Deutsche Bahn концерни матбуот-хизмати маълум қилди. 

Воқеа 19 май куни соат 19:29да Тюрингиядаги Штадтрод аҳоли пункти яқинида юз берган. Таркиб Глаухаудан Геттингенга кетаётган бўлган. Компанияда маълум қилинишича, фавқулодда ҳодиса сел сабабли юзага келган, у рельсларга оқиб, бу ҳудудда улар орқали ўтишни тўсиб қўйган.

Воқеа оқибатида бир неча киши жароҳат олган, улар шифохонага етказилганлар.