Икарди 4 йил ўтиб, Аргентина терма жамоасига қайта чақирилди, Агуэро йўқ

Спорт 20 Май 2017 2983

Аргентина футбол ассоциацияси расмий сайти Бразилия (9 июнь, Мельбурн) ва Сингапур (13 июнь, Сингапур) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари учун таркибларни эълон қилди.

Таркибдан 20 нафар футболчи ўрин олган бўлиб, улариннг ичида «Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди ҳам бор.

24 ёшли форвард «альбиселесте» таркибида фақат битта учрашув ўтказган бўлиб, у ҳам 2013 йилнинг октябрида бўлиб ўтган учрашувда кузатилганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лионель Мессининг таъсири сабаб Мауро Икарди терма жамоага таклиф этилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Энг қизиғи бу сафарги таркибдан Мессининг энг яқин дўсти сифатида қараладиган Серхио Агуэро киритилмаган.

Аргентина терма жамоасининг тўлиқ таркиби қўйидагича:

Дарвозабонлар: Серхио Ромеро («Манчестер Юнайтед»), Науэль Гусман («УАНЛ Тигрес»), Херонимо Рульи («Реал Сосьедад»);
Футболчилар: Николас Отаменди («Манчестер Сити»), Хавьер Маскерано («Барселона»), Эмануэль Маммана («Лион»), Габриэль Меркадо («Севилья»), Эдуардо Сальвио («Бенфика»), Лукас Билья («Лацио»), Гидо Родригес («Тихуана»), Леонардо Паредес («Рома»), Эвер Банега («Интер»), Мануэль Лансини («Вест Ҳэм Юнайтед»), Анхел Ди Мария («ПСЖ»), Алехандро Гомес («Аталанта»), Хоакин Корреа («Севилья»), Пауло Дибала («Ювентус»), Мауро Икарди («Интер»), Гонсало Ҳигуаин («Ювентус»), Лионель Месси («Барселона»).

Кўпроқ янгиликлар