Ҳиллари Клинтон Трампнинг қучоқ очиб кўришишидан қочишни репетиция қилган (видео)

Жаҳон 20 Май 2017 20403

АҚШ президентлик сайловларида иштирок этган Ҳиллари Клинтон сайловолди дебатлари вақтида Дональд Трампнинг қучоқ очиб кўришишидан қочишни репетиция қилган. Бундан Клинтоннинг собиқ ёрдамчиси Филипп Райнс томондан тарқатилган видео гувоҳлик бермоқда.

Видеода Клинтоннинг Трампга ўхшаш актёр билан дебатларни саҳналаштираётганини кўриш мумкин. Видеода Клинтон дебатлар бошида "Трамп" томон қўлларини чўзганча бораётгани, Трампни ўйнаётган актёр эса унга қучоқ очиб келаётганини кўриш мумкин. Сўнгра Клинтон "Трамп"дан ўнг қўлига шапалатиб, қочмоқчи бўлади, бироқ "Трамп" Клинтонга етиб олиб, елкаларидан ушлаганча, бошидан ўпиб қўяди. Кадр ортида эса Клинтон ёрдамчиларининг хохолаб кулаётганлари овози эшитилади. "Дебатларга тайёргарлик кўришимиздаги энг севимли лаҳзам", деб изоҳ берган видеога Райнс.

Twitter фойдаланувчиларидан бири Райнсдан "видеода ҳақиқатан ҳам Клинтон тасвирланганми?" деб сўраган. "Айнан ўзи", деб жавоб берган Райнс.

Клинтоннинг ўзи эса "Мен бугун бу видеони кўриб мириқиб кулдим. Умид қиламанки, бу видео кунингизни хушнуд қила олади", деб видеога изоҳ қолдирган.

Дебатлар вақтида Клинтон ва Трамп бир неча маротаба намойишкорона бир-бирлари билан қўл сиқишишдан бош тортишган. Улар орасида қучоқ очиб кўришишни айтмаса ҳам бўлади. 

"Трамп қучоқлари" мавзуси АҚШ ахборот ҳудудида иккинчи маротаба сизиб чиқмоқда. Аввалроқ Трамп томондан истеъфога кетказилган ФҚБнинг собиқ директори Жеймс Комининг дўстлари Hill нашрига Коми Трамп уни омма олдида қучоқлаб қўйганида у бундан жирканганини маълум қилишган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар