ОАВ: Трамп маъмурияти Мюллерни истеъфога чиқариш учун имкон қидирмоқда

Жаҳон 20 Май 2017 6642
Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россиянинг Америка президентлик сайловларига эҳтимолий аралашувини тергов қилишга қаршилик қилиш усуллари устида бош қотирмоқда. Оқ уй ушбу иш бўйича махсус прокурор Роберт Мюллерни ахлоқий чораларни қўллаган ҳолда вазифасидан четлатишни ўйламоқда, деб хабар қилмоқда "Рейтер" агентлиги ўз манбаларига асосланган ҳолда. 

Маълумотларга кўра, Мюллерга ушбу ишни тергов қилиш вазифаси топширилганидан сўнг, Оқ уй Федерал норматив актлар тўпламини ўрганишни бошлаган. Бундан мақсад, терговга халақит беришдир. Америка қонунчилигига кўра, давлат хизматига кирган юристлар 2 йил мобайнида ўзларининг собиқ мижозлари бўлган ишларга жалб этилиши мумкин эмас.

Мюллернинг WilmerHale номли собиқ ҳуқуқий фирмаси АҚШ президентининг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер манфаатларини ҳимоя қилади. У, ўз навбатида, Россия банки вакили ва Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Пол Манафорт билан учрашган. Бироқ Америка адлия вазирлиги ушбу фактни рад этиши ҳам мумкин, чунки Мюллер Кушнер ва Манафортнинг бевосита вакили бўлмаган. 

Агар вазирлик Оқ уй илгари сураётган далилни маъқулласа, махсус прокурор тергов ишидан четлаштирилади. 

АҚШ адлия вазирлиги ФҚБнинг собиқ раҳбари Роберт Мюллерни 2016 йилги президентлик сайловига РФнинг аралашуви бўйича ишларни суриштириш ишига масъул қилиб тайинлаган эди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар