Олимлар Ўзбекистон осмонида кўринган номаълум объект ҳақида маълумот беришди

Жамият 20 Май 2017 53314

19 майга ўтар кечаси Ўзбекистон осмонида сирли объект кўрингани ҳақида маълумот берилган эди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса акс этган сурат ва видеолар кенг тарқалди. 

Фойдаланувчилар турли версияларни билдиришди - кимдир комета, яна кимдир - ракета, баъзилар эса учар ликобча дея тахмин қилишди. 

Олимлар сирли объектга доир барча далилларни ўрганиб, "бу оддий космик чиқинди" деган қарорга келишди. Улар объектнинг ҳаракат тезлигини ҳисоблаб, шундай хулосага келишган. Маълум бўлишича, объект жуда секин ҳаракатланган.

Номаълум объект ер атмосферасига тушгач ёниб кетган болид ёки метеор бўлиши мумкин. 

Кўпроқ янгиликлар