Украина президенти Пётр Порошенко Германия пойтахтига етиб келди. У ГФР канцлери Ангела Меркель билан музокаралар ўтказади.

«Музокаралар натижасига кўра, Украина президенти ва Германия федерал канцлерининг украин ва немис ОАВ вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтади», - дейилади Украина президенти матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек Порошенко Ораниенбург шаҳрида жойлашган «Заксенхаузен концлагери» Мемориал мажмуасига боришни, ҳамда нацизм қурбонлари хотирасини ёд этишни режалаштирган.

Бундан ташқари, Украина президенти НАТО собиқ бош котиби Андерс Расмуссен билан ҳам учрашув ўтказади.