Рио Олимпиадасида топширилган 130 дан ортиқ медаль занглаб кетди

Спорт 20 Май 2017 22518

2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиадада совриндор бўлган спортчиларга топширилган медаллардан баъзилари занглаб кетди. Бу ҳақда Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасининг коммуникациялар бўйича директори Марио Андрада France-Presse агентлигига маълум қилган.

Унинг аниқлик киритишича, муаммо медалларнинг 6-7 фоизида юзага келган. Устки қоплама асосан бронза медалларида занглашни бошлаган, турли камчилик 130 тадан ортиқ медалда аниқланди.

«Медаллар билан муаммолар, улар нотўғри ишлангани ёки уларни тушириб юборишгани сабаб юзага келган. Лок кўчиб кетган жойлар қорайиб ёки занглаб кетган», - деди Марио Андрада.

Шунингдек, Андраданинг фикрича, турли муаммолар келиб чиққан 10 та мукофотда бу ҳарорат даражасидаги фарқ билан боғлиқ.

Олимпия медалларини тайёрлаш билан шуғулланган Бразилия зарбхонаси муаммоли барча медалларни алмаштириб бериши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 2488 та медаль тайёрланган, уларнинг тахминан 30 фоизи қайта ишланган материаллардан қилинган.

Кўпроқ янгиликлар