Росгвардия ижтимоий тармоқларда кузатув олиб боради

Жаҳон 20 Май 2017 4093
Фото: Markus Brunner/ imagebroker.com/ Globallookpress

Экстремизм ва террорчиликка қарши кураш доирасида Росгврадия ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш билан шуғулланмоқчи. Бунинг учун ҳарбий олий таълим муассасаларида ахборот технологиялари бўйича мутахассисларни тайёрлашни бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда матбуот-анжуманда Росгвардия директори ўринбосари генерал-полковник Сергей Меликов маълум қилди.   

"Бугун биз ривожлантиришни истаган йўналишларни кўрмоқдамиз. Биринчи навбатда бу IT-технологиялардир", деб айтган Меликов.

Биринчи навбатда, кучлар экстремистик ва терррорчилик оқимига ўтиб кетиши мумкин бўлган радикал қарашлар тарафдорларини қидиришга ташланади. 

"Бундай ҳаракатларнинг олдини олиш учун биз олдиндан била олишимиз лозим", деб қўшимча қилди мутахассис.

Унинг айтишича, бугунги кунда таҳдидларни мониторинг қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар Росгвардияда тақчилдир. Меликовнинг таъкидлашича, агар улар етарли даражада бўлганда, Росгвардиянинг Наур станицасидаги 141-полкига қилинган ҳужумларга ўхшаш жиноятларнинг олдини олиш мумкин бўларди.

Кўпроқ янгиликлар