Сампаоли: «Фақат битта жамоани деб «Севилья»дан кетишим мумкин»

Спорт 20 Май 2017 6895

«Севилья» бош мураббийи Хорхе Сампаоли Аргентина терма жамоасини бошқариши бўйича берилган саволларга жавоб қайтарди.

«Мамлакатимда мени жамоа бош мураббий қилишдек аниқ мақсад бор. Буни мен жуда ёшлигимдан буён орзу қилиб келаман. Аммо барчаси «Севилья» президенти Хосе Кастрога боғлиқ. Мени ҳурмат қилишим лозим бўлган шартномам бор. Шу боисдан ҳеч нарсага ойдинлик киритилмаган.

Аргентина футбол ассоциацияси ва «Севилья» мен терма жамоани бошқариш ёки бошқармаслигимни ҳал қилишлари керак. «Севилья»ни бошқа клуб сабаб тарк этмаслигим аниқ. Фақатгина миллий терма жамоа сабаб кетишим мумкин», – дея Сампаолининг сўзларини келтиради As.

Кўпроқ янгиликлар