Саудия подшоҳи Трампни подшоҳ Абдулазиз ордени билан мукофотлади

Жаҳон 20 Май 2017 9733
Фото: © AP Photo/Evan Vucci

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд 20 май куни "Ал-Ямома" подшоҳлик саройида АҚШ президенти Доналд Трамп раҳбарлигидаги Америка делегациясини қабул қилди. Саудия-Америка саммити бошланиши аввалида подшоҳ Оқ уй маъмурияти етакчисини подшоҳликнинг олий мукофоти – ҳукмрон сулола асосчиси подшоҳ Абдулазиз номидаги орден билан мукофотлади. Тантанали маросим Sky News Arabia телеканалида намойиш этилди.

Мазкур орден билан мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган хорижий давлатлар раҳбарлари мукофотланади. Мазкур олий мукофот билан тақдирланганлар орасида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳам бор. 

Al Arabiya телеканали эса, Америка ҳарбий-саноат комплекси гигантларидан бири Raytheon Саудия Арабистони ҳарбий-саноат корпорацияси билан стратегик ҳамкорлик ва подшоҳлик ҲҲҲ (ҳаво ҳужумидан ҳимоя) тизимларини ривожлантириш ва "ақлли" қуроллар ишлаб чиқиш борасида келишиб олгани ҳақида хабар қилмоқда. 

Икки давлат раҳбарлари иштирокида имзоланган меморандумга мувофиқ, Raytheon подшоҳликда тўлиқ ўзига қарайдиган Raytheon Arabia юридик шахсига асос солади. 

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва АҚШ 20 май куни подшоҳликда Американинг 150та кўп мақсадли Blackhawk вертолётларини йиғиш тўғрисидаги битим ҳам имзоланиши маълум қилинганди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар