Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Ўзбекистон 20 Май 2017 30764
Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ас Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. 

Давлатимиз раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Музокараларда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Кўпроқ янгиликлар