Тожикистон пойтахти ҳудуди янада кенгаяди

Жаҳон 20 Май 2017 8837
Фото: Asia-Plus

Тожикистон республикаси ҳукумати қарори билан Душанбе шаҳри бош режаси тасдиқланди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, ҳукумат қарори 2017 йилнинг 28 апрель куни имзоланган.

Душанбе бош режасига мувофиқ, шаҳар жанубга, қисман шимолга, шарққа ва ғарб томонга кенгаяди.

Шаҳар ҳудуди 2025 йилга келиб 12,7 минг гектардан 18 мингга, 2040 йилда – 25 минг ва 2040 йилдан сўнг – 30 минг гектарга қадар кенгайтирилади. 

2025 йилга қадар лойиҳа ҳудудида биринчи босқичида аҳоли сонининг ўсиши 936 минг кишини ташкил этса, 2040 йилга қадар – 1 миллион 176 минг киши.

Душанбе шаҳри давлат ҳокимияти ижро идорасининг ахборот ва хорижий алоқалар бошқармаси бошлиғи Абдумажид Ҳакимзоданинг хабар беришича, пойтахт ҳокимияти қарорига мувофиқ, ерлар босқичма-босқич ўзлаштириб борилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 49726 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 65830 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35339 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20214 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 76798 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60732 Жамият
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 46 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 46 Жаҳон
Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарлигидан кетди, унинг ўрнини Рўзиқулов эгаллади
Президент Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
Кўпроқ янгиликлар