Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Саудия Подшоҳи ва Валиаҳди билан музокараларда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.