Жанубий кореялик аёл альпинист Ким Жейн ҳеч қандай мосламаларсиз 123 қаватли осмонўпар бинони забт этди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги. 

28 ёшли Жейн Жанубий Кореядаги 1-рақамли ва дунёдаги 5-рақамли энг баланд бино ҳисобланувчи Lotte World Tower’ни 2,5 соат ичида забт этди. Аёлнинг айтишича, бу жуда оғир бўлган, бироқ у жараёндан завқ олишга ҳаракат қилган.

Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Жейн ажойиб жисмоний тайёргарликка эга. У 10 йилдан кўпроқ вақтдан бери турли мусобақаларда иштирок этиб келади ва жаҳон даражасидаги 25 та унвон соҳибаси ҳисобланади.