КХДР томонидан яна бир ракета синови ўтказилиши ортидан Япония Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирди.

Japan Times хабарига кўра, Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга ракета учирилиши БМТ резолюциясининг қўпол равишда бузилиши эканини қайд этган.

Бундан ташқари, Япония ТИВ дипломатик каналлар орқали КХДРга ушбу ҳолат юзасидан нота йўллаган.

«Ёнҳап» эса Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин ҳам Миллий хавфсизлик хизматининг шошилинч йиғилишини чақиргани ҳақида хабар тарқатди.

21 май куни эрталаб КХДР яна бир бора ракета учирди. NHK телеканали маълумотига кўра, ракета Япония иқтисодий зонасига етиб бормай пастлаган.