«Биз буни тўхтатиб қолишимиз мумкин». Трампнинг саммитдаги нутқидан парчалар

Жаҳон 21 Май 2017 17443
Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп 21 май кунини Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан кичик саммитдан кейин бошланган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди. 

У мусулмон мамлакатларни терроризмга қарши курашишда АҚШ билан ҳамкорлик қилишга чақирган. Оқ уй унинг саммит қатнашчилари қаршисида қилган чиқишидан парчалар эълон қилган.

«Биз агар эзгулик кучларини бирлаштирсак, шу ерда йиғилган барча ўз улушини қўшса, бу ёвузликни тўхтатиб қолишимиз мумкин.

Бизнинг мақсад — миллатлар коалицияси, қайсики, экстремизмни яксон қилувчи ва болаларимизнинг тинч келажагини таъминловчи коалиция», дейилган Трампнинг нутқида.

Шу билан бирга Трамп бегуноҳ инсонларни ўлдираётган террорчилар буни Аллоҳ номи билан қилаётганини айтиб, «диндорларнинг туйғуларини ҳақоратлаётгани»ни қайд этиб ўтган.

«Бу турли динлар, турли секталар ёки турли цивилизациялар уруши эмас. Бу инсоний ҳаётни йўқ қилмоқчи бўлаётган ваҳшийлар ва ердаги ҳаётни сақлаб қолишни истайдиган бошқа барча кишилар ўртасидаги курашдир», — деган америкаликлар етакчиси ўз чиқишида.

У шунингдек, АҚШ Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳарбий куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш тарафдори эмаслигини таъкидлаган.

«Бизнинг ҳамкорлигимиз радикал вайронкорликлар билан эмас, тинч йўл билан барқарорликни таъминлашга эришишдир... Бу ерда биз бирданига аралашишимиз эмас, босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширишимиз керак», —  деган у.

«Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ улар учун душманларини мағлуб этиб беришини кутиб ўтира олмайди. Яқин Шарқ мамлакатлари ўз келажаклари қандай кечишини ўзи ҳал қилиши керак», —  деган Трамп.

Унинг маълум қилишича, АҚШ бу минтақа давлатларига ўз иродасини ўтказмоқчи эмас.

«Биз бу ерга маъруза қилиш, одамларга қандай яшаш, нима қилиш, ким бўлиш ёки қандай ибодат қилишни ўргатиш учун келмадик. Биз бу ердагиларга ҳамкорлик таклиф этамиз, бу ҳамкорлик умумий манфаатлар ва қадриятлар асосига қурилади», —  деган АҚШ президенти.

Трамп шунингдек, мусулмон мамлакатларини дискриминацияга қарши курашишга чақирган. 

«Биринчи навбатда террорчи гуруҳларни илҳомлантираётган экстремизм ғояларига қарши курашмоқ даркор. Бу эса бир вақтнинг ўзида бегуноҳ кишиларни ўлдириш, аёлларни таҳқирлаш, яҳудийларни таъқиб этиш ва христианларни сўйишга қарши курашиш демакдир», —  деган Трамп.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар