Эрдўған Туркияда фавқулодда вазият тартиби қачон бекор қилинишини айтди

Жаҳон 21 Май 2017 4562
Фото: RIA

Туркияда фавқулодда вазият тартиби барқарорлик ва хавфсизлик таъминланмагунча сақланиб қолади, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. У бу ҳақда Туркиянинг етакчи Адолат ва тараққиёт партиясининг навбатдан ташқари қурултойидаги нутқида айтиб ўтди. 

Партиянинг навбатдан ташқари қурултойи Эрдўғаннинг партия етакчиси этиб сайланиши учун чақиртирилди. Эрдўған 16 апрелда мамлакатда ўтган конституциявий референдумнинг якуний натижалари маълум қилингандан кейин партияга қайтишга қарор қилди. Эрдўған партиянинг асосчиларидан бири ҳисобланади, бироқ 2014 йил августда Туркия президенти этиб сайлангандан кейин ундан чиқиб кетган. Референдумда қабул қилинган конституциявий тузатишларга мувофиқ, президент аввал кўзда тутилгандек, ўз сиёсий партияси сафларини тарк этмаслиги мумкин.   

"Туркияда қонуний ҳокимиятни ағдаришга ҳаракат қилинди. Бунинг оқибатида 249 киши ҳалок бўлди, 2193 киши жароҳат олди. Қандай ҳуқуққа кўра фавқулодда вазият тартибини бекор қилишни талаб қилишмоқда? У Туркияда барқарорлик ва хавфсизлик таъминлангандагина бекор қилинади", деб айтган Эрдўған.   

Фавқулодда вазиятлар тартиби ўтган йил июлидаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин 3 ойга киритилганди. Кейин у яна 3 ойдан 3 марта чўзилганди. Туркия мухолифати ва Европа Иттифоқининг бир қатор етакчилари фавқулодда вазият тартибининг узайтирилишини танқид қилишганди. Уларнинг фикрича, бу мамлакат фуқаролари ҳуқуқ ва эркинларига хавф солади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар