IBF йўналиши бўйича вақтинчалик чемпионлик учун баҳс жанжал билан тугади

Спорт 21 Май 2017 21132

IBF йўналиши бўйича вақтинчалик чемпионлик жанги якунида можаро рўй берди.

Ушбу титул учун венесуэлалик Хосе Ускатеги ва америкалик Андрэ Диррелл рингга кўтарилганди.

8-раунд якунида венесуэлалик боксчи ўз рақибини нокаутга учратди. Аммо арбитр Хосе Ускатеги бонг чалинганидан кейин зарба берилган деб ҳисоблади ва ғалабани Дирреллга берди.

Шундан сўнг рингда можаро юзага келган. Америкалик боксчининг секунданти Ускатегига яқинлашиб келган ва боксчи бошқа томонга қараб турганида унга қўққисдан мушт тушира бошлаган. Кутилмаган зарбалардан гангиб қолган венесуэлалик боксчи нокдаун ҳолатига тушган, аммо у оёқда тура олган. 

Диррелнинг секунданти унинг амакиси Леон Лоусон бўлиб чиққан. У воқеа жойидан қочиб кетган ва айни вақтда полиция томонидан қидирилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар