Бугун Англия чемпионатида 38-тур ўтказилди. Турнинг барча учрашувлари бир вақтда бошланди.

«Манчестер Сити» «Уотфорд»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Уотфорддаги «Викарэйдж Роуд» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларни Серхио Агуэро (дубль), Венсан Компани, Фернандиньо ва Габриэл Жезус уришди.

«Ливерпуль» эса муҳим учрашувда «Мидлсбро»ни мағлуб этди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди 3:0. Голлар муаллифлари — Жоржиньо Вейналдум, Филиппе Коутиньо ва Адам Лаллана.

«Манчестер Сити» энди 78 очко билан учинчи ўринни эгаллади, «Ливерпуль» 76 очко билан тўртинчи ўринни банд этди, бу икки жамоа ҳам кейинги мавсумда АПЛ номида ЕЧЛда иштирок этади. «Шаҳарликлар» гуруҳ босқичидан, Клопп шогирдлари эса плей-офф ўйинларидан.

Охирги турга қадар кучли тўртликка кириш учун имкониятларни сақлаб қолган «Арсенал» эса бу кўп йиллардан бери илк марта ЕЧЛсиз қоладиган бўлди. «Канонирлар» ғалабали серияни давом эттириб «Эвертон» устидан ғалаба қозонган бўлсада (3:1), 75 очко билан бешинчи ўринда қолди ва кейинги мавсумни Европа Лигасида ўтказадиган бўлди.

АПЛда олтинчи ўринни эгаллаган «Манчестер Юнайтед» эса Европа Лигаси финалида «Аякс»ни енгса, ЕЧЛга йўлланма олади.

Англия премьер-лигаси, 38-тур

Уотфорд – Манчестер Сити 0:5 (0:4)
Голлар: 0:1 – 5 Компани, 0:2 – 23 Агуэро, 0:3 – 36 Агуэро, 0:4 – 41 Фернандиньо, 0:5 – 58 Габриэл Жезус.
Уотфорд: Гомес, Мэйсон, Холебас, Янмат (Элефтериу, 39), Дукуре, Амрабат (Дини, 59), Клеверли, Бехрами, Капу, Окака Чука, Ньянг (Перейра, 74).
Манчестер Сити: Кабальеро, Компани, Отаменди, Клиши, Сане (Навас, 62), Фернандиньо, Сильва, Туре (Санья, 63), де Брюйне, Габриэл Жезус, Агуэро (Ихеаначо, 71).
Огоҳлантириш: Дукуре (45).

Ливерпуль – Мидлсбро 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 45+1 Вейналдум, 2:0 – 51 Коутиньо, 3:0 – 56 Лаллана.
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Матип, Клайн, Милнер (Морено, 86), Лаллана, Джан, Коутиньо, Вейналдум, Фирмино (Лейва, 79), Старридж (Ориги, 82).
Мидлсбро – Гьюзан, Чемберс, Френд, Фабио (Айяла, 73), Гибсон, Лидбиттер, Клейтон, Форшоу, Даунинг, Бэмфорд, Жестед (Негредо, 73).
Огоҳлантириш: Жестед (56).

Арсенал – Эвертон 3:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 8 Бельерин, 2:0 – 27 Санчес, 2:1 – 58, пенальти Лукаку, 3:1 – 90 Рэмзи.
Арсенал – Чех, Косьельни, Габриэл (Мертесакер, 53), Монреаль, Холдинг, Озил, Рэмзи, Санчес (Ивоби, 68), Джака (Коклен, 62), Бельерин, Уэлбек.
Эвертон – Роблес, Уильямс, Бейнс, Холгейт, Джагелка, Гуйе (Бэрри, 46), Шнайдерлин, Дэвис (Баркли, 26), Миральяс, Валенсия (Коне, 83), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Уильямс (19), Джагелка (39), Габриэл (52), Шнайдерлин (61), Холдинг (62), Бейнс (73).
Четлатиш: Косьельни (14).