Лола Тиллаева-Каримова "The Harmonist" бренди, ҳаётдаги асосий мақсади ва хайрия фонди фаолияти ҳақида

Жамият 21 Май 2017 22060
Фото: somamagazine.com

Soma нашри ЮНЕСКО элчиси Лола Тиллаева-Каримова билан кечган суҳбат матни билан бўлишди. Муаллиф Зи Чанг унинг бир қатор ижобий фазилатларини санаб ўтиш билан бирга хайрия фондидаги фаолиятига тўхталиб ўтди.

"У икки йирик хайрия фондига асос солган: етим ҳамда ногирон болаларга ёрдам беришга мўлжалланган "Сен ёлғиз эмассан" ва "Болалар адаптацияси маркази". Шунингдек у ёш ва қобилиятли спортчилар равнақи учун хизмат қилувчи Ўзбекистон гимнастика федерациясида ҳам ўз ўрнига эга. Ёшлар борасида қайғуриш Лоланинг ҳаётига ҳам ўтган - у 3 нафар фарзанднинг онаси.

Лола Тиллаева-Каримованинг замонавий "The Harmonist" хушбўй ифорлар уйи алкимё лабораториясини ёдга солади: шифтдан тушган "глобус"лар ичида ўсимликлар осиғлиқ, баланд қора мармар устунлар шифтгача кўтарилган. Ҳар бир ифор инсоннинг ўзига хос жиҳатлари, шахсий қарашлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқади", - дейилади сўз бошида.

- Сиз элчи бўлишингизни олдиндан режалаштирганмисиз ёки буни кейинроқ ҳаётингиз давомида кашф қилдингизми?

- Мен ЮНЕСКО вакили эканимдан жуда фахрланаман. Зеро бу ташкилот инсоният маданий мероси муҳофазаси бўйича кўп ишларни амалга оширади ҳамда мамлакатларга таълим олишнинг самарали, адолатли ва инклюзив усулларини яратишда ёрдам беради. Бироқ элчилик - ҳаётимдаги асосий мақсадим эмас. Менинг бош мақсадим - хайрия ишлари.

Мен илк марта Тошкентдаги болалар уйига борганимни яхши хотирлайман. Ўшанда 18 ёш бўлганман, университет талабаси. Болаларнинг қийинчиликларини кузатиш менга қаттиқ таъсир кўрсатган ва айнан шу ерда мен шундай кичик ёшда ота-она қарамоғисиз, меҳр-муҳаббатисиз ҳамда қўллаб-қувватлашисиз қолган болаларга имкон қадар ёрдам беришни ўзимга мақсад қилганман.

Менинг биринчи хайрия ташкилотим - "Сен ёлғиз эмассан" фонди фаолияти болалар уйи тарбияланувчиларига ўқиш, ҳар томонлама ривожланиш, ғамхўрлик қилиш ва энг асосийси, уларнинг ўзларини керакли ҳис қилишлари учун имкониятлар тақдим этишга йўналтирилган.

- Бошқа мамлакатлар ва маданиятлар билан кўприк қуришда қандай қийинчиликлар билан тўқнашиш мумкин? Инсон табиатида ўзаро деворлар қуришга мажбур қилувчи фундаментал жиҳатлар борми?

- Фикримча, қадим-қадимдан одамларда муайян бир жамият, миллатга тааллуқли эканини ҳис қилиш истаги мавжуд ва аксинча, инсоннинг куч-қудратини намоён қилишга интилиш кўп сонли урушларга олиб келади, натижада дунё халқлари бир-биридан узоқлашиб кетади.

Биз инсонлар онгининг секин-аста ўзгаришига гувоҳ бўлмоқдамиз ва ўйлайманки, биз бутун инсониятни бирлаштирувчи қадриятларга эътибор қаратишда давом этамиз. Маданият, дин ёки тил орасидаги тафовутларга эмас. Ишончим комилки, инсонлар бирлашиб, маданий мерос ва гўзал анъаналарни ўзидан кейинги авлодларга етказишади.

- Гуманитар муаммолар масаласига қандай муносабатдасиз?

Мен ўзимнинг тажрибамни сиз билан улашишим мумкин - ёрдамингиз теккан кишининг кўзидаги қувончни кўриш улкан бахт. Бировга яхшилик қилиб, бирор масалада ёрдам бериб, ижобий қувват оласиз. Яхшилик қилиш истагининг ўзиёқ инсонни бахтли қилишга интилишдир. Одамлар ташқи кўринишлари ҳақида кўп қайғуришади, хушбичим бўлиш учун турли машқлар бажаришади, бироқ шуни унутмаслик лозимки, уларнинг қалби ҳам шунга муҳтож.

- Сизнинг шахсий ҳаётингиз ва фалсафангиз "The Harmonist" ривожига қандай таъсир кўрсатди ва бу брендга асос солишга нима туртки берди?

Мен инсонларга ички уйғунликни топишда ёрдам бериш имконига эга бўлиш учун "The Harmonist" брендини яратдим. Биз ички уйғунлик орқали реал ҳаётимизни яратамиз. Ички хотиржамликка эга инсон ўз атрофида шунга ҳамоҳанг муҳит яратиш ва яқинларига бахт улашиш  хусусиятига эга бўлади.

- Ҳаётда мувозанатни сақлаш борасида шахсий усулингиз билан бўлиша оласизми?

- Мен табиат қўйнида бўлишни ёқтираман, чунки табиат бағрида инсонлар ҳаётий қувватини тўлиқ тиклай олади. Баъзан шунчаки очиқ ҳавода узоқ сайр қилиш сизни ортиқча стресс ва безовталикдан халос қилиши мумкин. "Инсонлар ифлос қилмайдиган жой тоза бўлади" деган маънони англатувчи мақол бор. Мен инсонларнинг ички оламига нисбатан ҳам шу мақолни қўллаган бўлардим. Инсоннинг ўзи билан ўзи уйғунликда бўлиши ва салбий ҳиссиётлари ҳамда ўй-хаёлларини назорат қилиш истаги ички гармониянинг калитидир.

Бизнинг бутик ёки theharmonist.com сайтига ташриф буюриб, ўзингизнинг персонал ифорингиз ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар