Мэй Брюссель Буюк Британияга миллиардлаб пуллар тўлаши керак деб ҳисобламоқда 

Жаҳон 21 Май 2017 5490
Фото: Telegraph

Британия бош вазири Тереза Мэй Брюссель Буюк Британиянинг Европа инвестицион банкидаги акциялари учун унинг мамлакатига миллиардлаб фунт стерлинг тўлаши керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар бермоқда

Мэйнинг фикрича, Буюк Британия Brexit бўйича музокаралар вақтидаги мажбуриятлар билан бир хилда кўрилиши керак бўлган молиявий ҳуқуқларга эга. "Бирлашган Қиролликда қандай мажбуриятлар бўлиши кераклиги ёки аввал тўланган пуллар ҳисобга олинганда бизда қандай ҳуқуқлар бўлиши мумкинлиги ҳақида кўп гаплар бўлмоқда. Биз ҳуқуқларимиз ҳам, мажбуриятларимиз ҳам инобатга олинишини аниқ кўрсатмоқдамиз", деб айтган Мэй нашрга берган интервьюсида. 

Мэй Буюк Британия Европа Иттифоқи билан бир нечта йирик қўшма молиявий ва инвестицион лойиҳаларда иштирок этаётганини эслатиб ўтди. "Инвестицион банк, инвестицион жамғарма, яна бошқа соҳалар бор. Сиз билганингиздек, бу музокараларнинг муҳим қисми бўлади", деб якунлаган ўз фикрларини Мэй.

Нашрнинг таъкидлашича, Мэй Европа инвестицион банкидаги улушни сақлаб қолиш ҳақидаги истагини илк бор эслатиб ўтди. Қироллик ҳукуматидаги манбанинг маълум қилишича, Буюк Британиянинг банкдаги улуши тахминан 10 млрд еврога баҳоланади. 

Аввалроқ ОАВда Европа Иттифоқи Brexit жараёнида Буюк Британиядан аввалроқ Лондон ўз зиммасига олган турли мажбуриятлар бўйича 100 млрд еврога яқин тўловларни талаб қилиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар