«Монако» Килиан Мбаппени «Реал»га сотишга рози бўлмади.

The Telegraph хабарига кўра, мадридликлар клуби ушбу ёш футболчи учун 120 миллион евро тўлашга тайёр эди. Аммо монегаскликлар клуби бу таклифни рад этган ва Мбаппе билан шартномани янгилаш ҳаракатига тушган.

Бундан аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» Мбаппе учун 85 млн евро, «Ливерпуль» – 75 млн евро таклиф этгани ва бу таклифлар рад этилгани ҳақида хабарлар берилганди.

«Монако» илк таклифни рад этди