ОАВда ИШИД заҳарловчи моддаларни асирларда синаётгани маълум қилинди

Жаҳон 21 Май 2017 7138
Фото: RIA

ИШИД аъзолари заҳарли моддаларни жанговар вазиятда қўллашдан олдин уларни одамларда синамоқда. Бу ҳақда The Times нашрига иқтибос келтирган ҳолда The Independent нашри хабар берди.  

Нашрнинг ёзишича, террорчилик гуруҳи аъзолари қирғинбарот кимёвий моддаларни синашда асирлардан фойдаланмоқда. Заҳарли бирикмалар пестицидлардан ажратилиб, таом ва сувга аралаштириб, сўнгра асирларга берилмоқда.

Ўтказилаётган синовлар ҳақидаги маълумотлар Мўсул университетидаги яширин жойда топилган. Ҳужжатларда  синовлар натижалари ва заҳарларни тайёрлашнинг рецептлари баён қилинган бўлган. Уларга кўра, асирлардан бири таллий сульфати билан заҳарланган. У азоб-уқубатларда 10 кун ичида вафот этган. Яна бир маҳбусга никотин инъекцияси киритилган.

Мутахассислар ИШИД Ғарб давлатларида озиқ-овқат маҳсулотларини заҳарлаши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Бу кўплаб қурбонларга олиб келиши мумкин. Уларнинг фикрича, террорчилар заҳарли моддаларни Раққадаги одамларда синашни давом эттирмоқда.

2017 йил февралда Пентагон Мўсул университети ҳудудида жангарилар заҳарли газ иприт ишлаб чиқаришганини маълум қилганди. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари полковниги Жон Доррианнинг айтишича, бу ерда террорчиларнинг кимёвий қурол ишлаб чиқарувчи лабораторияларидан бири бўлган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар