1992 йилги Олимпиада чемпиони, спортчилик фаолияти давомида еттита Олимпиадада иштирок этиб, дунё рекордини ўрнатган ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина АҚШнинг Оклаҳома-Ситисида жойлашган Бутунжаҳон гимнастика Шон-шуҳрат музейига (Intenational gymnastics) қабул қилинди. Бу ҳақда музей сайтида маълум қилинган.

У билан бирга япониялик Сюн Фудзимото, америкалик Алисия Сакрамоне ва россиялик Алексей Немов номлари ҳам музейдан жой олган.

41 ёшли Чусовитина фаолиятини якунламасдан ушбу музейдан номи жой олган илк гимнастикачига айланди.

Ушбу Шон-шуҳрат музейига спорт гимнастикасида улкан муваффақиятларга эришган машҳур спортчилар, мураббийлар қабул қилинади.

Маълумот учун, Рио Олимпиадасидан кейин ҳам фаолиятини тугатмаган Чусовитина Боку—2017 турнирида Ўзбекистон делегациясига олтин медаль олиб берди.