Швейцарияда атом электростанцияларни қуришдан воз кечиш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда

Жаҳон 21 Май 2017 2910
Фото: Reuters

Швейцарияда 21 май куни янги атом электростанцияларни қуришдан воз кечиш ва жадал равишда тикланувчи, экологик тоза энергия манбаларини жорий қилиш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда. Бу чоралар ҳукумат томондан таклиф қилинган ва ўтган йил парламент томондан маъқулланган, умуммиллий референдумга қўйилган "Энергетик стратегия-2050" дастурида кўзда тутилган.

Ҳозирда Швейцариядаги 5 та АЭС мамлакатда истеъмол қилинадиган электр энергиянинг учдан бир қисмини таъминласа-да, ҳукумат уларни босқичма-босқич ёпиш кераклигини айтмоқда ҳамда гидроэлектростанциялар, шамол генераторлари, қуёш ва геотермал қурилмаларни қўллашни иқтисодий рағбатлантиришни таклиф қилмоқда.

Дастурга кўра энергия истеъмоли 2050 йилгача 2010 йилга нисбатан 2 мартага камайиши керак. Унинг мақсади мамлакатнинг хориждан сотиб олинувчи углеводородлардан тобелигини камайтириш ва энергетик хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Дастурга қарши чиқаётганлар янги энергия манбаларига ўтиш солиқ тўловчиларга 200 млрд франкка (деярли 200 млрд доллар) айланишини, бу эса 4 кишидан иборат оилага ҳар йили 3200 франкдан тушишини айтмоқдалар. Бундан ташқари, улар бу жараён мамлакат ўзини электр энергия билан ишончли таъминлай олмаслиги ва уни катта миқдорда импорт қилишга олиб келишидан ва демакки, мамлакатнинг бошқа давлатлардан тобелиги янада кучайишидан хавотирланмоқдалар.  

Ўтган йил ноябрдаги референдумда швейцарияликлар АЭСларни тезкорлик билан ёпиш таклифини рад этишганди. Бу ташаббусни билдирган "яшиллар" партияси барча 5 та АЭС ишини 45 йил билан чеклашни таклиф қилганди. Бироқ бу таклифга 54,2 фоиз фуқаролар қарши чиққандилар.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар