"Ўзбекнефтгаз" илк маротаба денгиздан нефть қазиб олишни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистон 21 Май 2017 50337

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида ҳамкорлар билан муҳим бир битимга имзо чекилди. Бу ҳақида "Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раиси Алишер Султонов маълум қилди

"Ушбу битимни жуда ҳам ноёб десак бўлади, чунки биринчидан, "Ўзбекнефтгаз" ҳеч қачон геология-қидирув ишларини бошқа давлатлар ҳудудида ҳали олиб борганича йўқ. 

Иккинчидан, биз Каспий денгизи шельфидамиз - денгизда ишлаш бўйича бизда тажриба йўқ, лекин қачондир бошлаш керак эди. Бу дегани - бизнинг ҳудудларда қазиш ишларини олиб борадиган корхоналаримиз ўзининг технологик қудрати ва кадрлар тайёрлашни юқори даражага кўтариши шарт бўлади. 

Учинчидан, бу ерда қазиб олинган нефтнинг бир қисми Ўзбекистонга кетади. 

"Ўзбекнефтгаз" Ўзбекистондан ташқарига, денгизга чиқмоқда. Ҳозирга қадар бундай бўлмаган. Ўзимизнинг заводларни арзон хом-ашё билан таъминлаш ва имкон қадар нефть маҳсулотларининг таннархини ҳамёнбоп қилиш мақсад қилинмоқда. Имзо чекилган келишув айнан шу мақсадлар учун хизмат қилади", - деди А.Султонов. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53626 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65581 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161209 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26957 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 47 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 51 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 494 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 972 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар