Видео: Канадада денгиз шери қизчани сувга тортиб кетди

Жамият 21 Май 2017 27814

Канаданинг Ричмонд шаҳрида денгиз шери қизчани сувга тортиб кетди.

Бу ҳолат тасвирланган видеоёзувда оқ кийимдаги қизча причал ёқасида ўтирганида сувдан туриб сакраган жонивор уни ўзи билан сувга тортиб кетганини кўриш мумкин. Қизчани унинг яқинларидан бири қутқаради, қизчанинг ортидан сувга шўнғиган эркак уни дарҳол қирғоққа олиб чиқади.

Британия Колумбияси Университети қошидаги денгиз жониворларини тадқиқ қилиш маркази директори Эндрю Трайтснинг қайд этишича, қизчага эркак денгиз шери ҳамла қилган.

«Мен бу видеони кўрдим. Одамлар ёввойи жониворлар билан бунчалар аҳмоқона муносабатда бўлмаслиги керак. Улар жониворнинг асабига тегишган», — дея экспертнинг сўзларини келтирган CBC.

Кўпроқ янгиликлар