АҚШ фуқароси Стивен Каммингс режиссёр Жеймс Кэмеронни "Титаник" фильмидаги "плагиат" учун судга берди. У 300 миллион доллар миқдоридаги компенсация талаб қилмоқда. Daily Mail шу ҳақида хабар берди

Каммингснинг сўзларига кўра, Кэмерон Леонардо ДиКаприо ижросидаги Жек Доусон қаҳрамонини яратиш учун унинг оиласига тегишли 30 йиллик тарихни "ўғирлаган". Унинг таъкидлашича, 1988 йилда Бревардда Каммингс дўстлари билан суҳбатлашган бир пайтда режиссёр уларни эшитиб қолган. 

1912 йилнинг 15 апрелида "Титаник" чўкиши натижасида 1,5 мингдан зиёд киши ҳалок бўлганини ҳисобга олсак, буни ноёб ҳикоя деб бўлмайди, деб ёзилади нашрда.

Кэмерон ҳозирча мазкур воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади.

Бу режиссёр дуч келаётган биринчи айблов эмас. Масалан, 2010 йилда у "Аватар"нинг плагиати борасидаги айбловларни инкор этишига тўғри келган.