Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Заид Ал Наҳаян Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ал Наҳаян Тошкентга 24 май куни келади.

Юқори мартабали меҳмон ташрифи давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томондан қабул қилинади.

Ташриф дастуридан, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.