Ижтимоий тармоқларда янги iPhone қурилмалари макетларининг янги суратлари чоп этилди. Slashleaks сайтига жойланган суратларда iPhone 7s, 7s Plus ва 8 смартфонлари тасвирланган.

Манбада таъкидланишича, сурат Хитойдаги iPhone корпусларини ишлаб чиқарувчи заводда олинган. 

Суратларга кўра, iPhone 7s ва 7s Plus қурилмалари Apple'нинг еттинчи модели корпуси ҳамда экранига эга бўлади. iPhone 8, ўз навбатида, смартфоннинг оддий версиясидан анча катта, лекин у 5,8 дюймли рамкасиз OLED-экранга эга бўлади.

Название

Бундан аввал BGR портали ҳамда инсайдер Бенжамин Гескин ўз Twitter'ида шу каби суратларни чоп этганди. Барча суратларда iPhone 8 вертикал жойлашган икки камерага эга бўлиши кўриниб турибди.

Янги iPhone қурилмалари 2017 йилнинг куз ойларида Apple'нинг одатий тақдимотида намойиш этилади. Сўнгги маълумотга кўра, компания бирйўла уч қурилма ишлаб чиқаради, шулардан иккитаси ҳозирги iPhone моделларининг бироз яхшиланган варианти бўлади.