Британиялик альпинист Эверестнинг бир қисми ўпирилиб кетганини маълум қилди

Жамият 22 Май 2017 4407
Фото: Flickr

Дунёдаги энг баланд тоғ Эверестнинг бир қисми 2015 йилда Непалда юз берган кучли зилзила вақтида ўпирилиб кетган. Бу маълумотни британиялик альпинист Тим Моздейл тасдиқлади.

Унинг айтишича, чўққининг жануби-шарқий томонидан баландлиги 12 метрлик вертикал қоя ажралган. Бу қисм чўққини биринчи бўлиб забт этган янги зеландиялик альпинист ва тадқиқотчи Эдмунд Хиллари шарафига "Хиллари зинапояси" деб аталган.

"Мен ўтган йил чўққига кўтарилгандим, бироқ биз зинапоя йўқолганига ишончимиз комил эмасди. У ерда қор ёғаётганди. Бу йил мен тоғнинг бу қисми бу ерда аниқ йўқлигини маълум қила оламан", деб айтган Моздейл Guardian нашрига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, ўпирилиш жойи ўзгарган рельеф сабабли кўтарилиш учун хавфсиз бўлмай қолган.

"Хиллари зинапояси" 8790 метр баландликда жойлашган бўлиб, альпинистлар томондан 8848 метр баландликда жойлашган Эверест чўққисига кўтарилишдаги сўнгги тўсиқ ҳисобланарди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар