«Челси» Англия премьер-лигасининг сўнгги ҳал қилувчи турида «Сандерленд» устидан йирик (5:1) ҳисобда ғалаба қозонди.

Натижада Антонио Конте бошчилигидаги клуб чемпионатдаги 30-ғалабасини қўлга киритди. Бу Англия премьер-лигаси учун рекорд натижа саналади.

Олдинги рекордлар ҳам «Челси»га тегишли бўлиб, жамоа чемпионатда 29та ғалабани қўлга киритишнинг уддасидан чиққанди. Бундай натижага лондонликлар 2004/05 ва 2005/06 йилги мавсумларда эришган.