Россия банки 23 май учун долларга нисбатан расмий рубл курсини белгилади. У 66 копейкага пасайиб, 56,50 рублни ташкил этмоқда. 1 евро 48 копейкага арзонлашиб, 63,17 рубл этиб белгиланган. Банк сайтига қўйилган маълумотлар шундан далолат қилмоқда. 

Хабарларга кўра, Москва вақти билан 14:30да Америка валютаси Москва биржасида 56,65 рублдан сотилган, ягона Европа валютаси 63,86 рубл бўлган. 

Лондоннинг ICE биржасидаги савдоларда эса, Brent навли нефт 0,8 фоизга қимматлашиб, бир баррели 54,03 долларга етган.