Йирик ғарб компаниялари ва сармоядорлари Ўзбекистонга янада кўпроқ қизиқиш билдира бошлашади. ExxonMobil нефт гигантининг ўз номини ошкор қилмаган юқори лавозимли вакили шундай фикрни илгари сурмоқда. 

«Бу ерда Ўзбекистон бозори учун ўзаро курашишади. Ғарб компаниялари кўп бўлади. Биз бунга ишонамиз», – деган Podrobno.uz АА мухбирига Америка компаниясининг вакили. 

ExxonMobil компаниясининг қайд этишича, иқтисодий ўсиш кўзга ташлана бошлаган мамлакатлар ҳар доим илғор технологиялар ва сармояларни ўзига жалб қилган. Америкаликларнинг эса, Ўзбекистонда амалга оширишни хоҳлаётган аниқ лойиҳалари бор. Улардан бири «Навоийазот» корхонаси негизида Чехиянинг UNIS компанияси билан бирга метанолдан (MTG) юқори сифатли бензин олишдир. Бу ExxonMobil компаниясининг Ўзбекистондаги илк тўлақонли лойиҳаси ҳисобланади. Бунгача компания Устюрт газ-кимё мажмуасига ускуналар етказиб берган. 

Кўплаб экспертларнинг фикрича, сўнгги вақтларда Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш ва хорижий инвестицияларга ўз эшикларини очиш истагини намоён қилмоқда. Қозоғистонда, аллақачон, Ўзбекистон ўзининг минтақавий ўрнини мустаҳкамлаши Марказий Осиёда иқтисодий гегемон ўзгаришига олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикрлар билдирила бошланди. Бу, ўз навбатида, сармоялар ва бозорлар учун курашни кучайтиради. 

Хусусан, Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулаймонов Ўзбекистонни улкан имкониятларга эга давлат, деб айтган эди.  

«Бу (Ўзбекистоннинг мустаҳкамланиши) биз учун маълум даражада чақириқдир. Биз Қозоғистон, мен ҳам кўпроқ шу фикрга қўшиламан, минтақавий гегемон деб ҳисоблашга ўрганиб қолганмиз. Ҳозирда, бу ҳолат ўзгариши мумкин, мен иқтисодий гегемонликни назарда тутяпман. Инвестициялар, бозорлар учун кураш кучайиши эҳтимол», – деган Сулаймонов CFO Summit 2017да қилган чиқишида.

Ўтган ҳафтадаги энг кутилмаган янгилик эса, Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive қўшма корхонаси ташкил этилиши ҳақидаги хабар бўлди. Гап йилига 16 минг дона Peugeot ва Citroën енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ҳақида бормоқда. 2019 йилдан фаолиятини бошлайдиган корхонага 130 млн евро миқдорида сармоя киритилади.

Ўзбекистонда “Пежо Ситроен” автомобиллари ишлаб чиқарилади