Эрон Трампга жавоб қайтарди

Жаҳон 22 Май 2017 18485
Фото: Anadolu

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Теҳронга нисбатан яқинда билдирган танқидий фикрларига жавоб қайтарди.

«Эронда бўлиб ўтган навбатдаги демократик сайловлардан сўнг Трамп Теҳронга босим кўрсатишга ҳаракат қилди. Бу нима? Ташқи сиёсат талабими ёки Саудия Арабистонидан олинган 480 миллиард долларнинг таъсирими?», - дея ёзган Зариф.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ар-Риёдда чиқиш қилиб, Сурия режими раҳбари Башар Асад «даҳшатли ва хаёлга сиғдириш мушкул бўлган жиноятлар»ни қилаётгани, Эрон эса терроризмни глобал даражада қўллаб-қувватлаб, минтақада алғов-далғовлик келиб чиқишига туртки бераётгани ҳақида маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар