Фото: Таиландда ҳаддан ташқари семириб кетган маймунни озишга мажбурлашмоқда

Жамият 22 Май 2017 8898
Фото: Facebook, Steadfast Monkey Lovers саҳифаси

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ёввойи макака-резус маймунини сайёҳлар кўп овқат бериб, ҳаддан ортиқ семиртириб юборишган.

Khao Sod хабарига кўра, Таиланд миллий қўриқхоналар ва табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги ушбу жонивор керакли даражада озмагунича, унга фақат сабзавотлар ва мевалар бериш зарурлигини маълум қилган. Унга кунига 400 граммдан ортиқ егулик бериш мумкин эмас. Бундан ташқари, маймунни ҳар куни ҳаракатланишга мажбур қилишади.

Ҳозирда жониворнинг вазни 26 килограмм, — бу нормадагидан 3 баробар кўп. Давлат органлари ушбу маймунга унинг сурати ижтимоий тармоқларда тарқалгач, эътибор қаратди. Унга ҳаракатланишга халақит қилувчи катта қорни туфайли маҳаллий аҳоли «Семиз амаки» лақаби берилган.

Associated Press нашрида маълум қилинишича, у маймунлар галаси раҳбари бўлган. Бошқа маймунлар унга егуликлар келтириб беришган.

Макака-резус — дунёда энг кўп тарқалган маймун туридир. Бу тур Ҳиндистон шимолида, Бангладеш, Покистон, Непал, Бирма, Таиланд, Афғонистон, Вьетнам ва Хитой жанубида кенг тарқалган. Эркак макаканинг оғирлиги ўртача 8 килограмм бўлади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар