Футзал. Бугун Ўзбекистон термаси чорак финал ўйинини ўтказади

Спорт 22 Май 2017 3676
Фото: Ўзбекистон футзал уюшмаси

Бугун Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Мўғулистонга қарши кураш олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал уюшмаси матбуот хизмати томонидан маълумот берилган.

Испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес бошчилигидаги ўзбекистонлик футзалчилар турнирнинг «C» гуруҳидан жой олганди. Ливан, Ҳонгконг, Мьянма ва Қатар термалари билан кураш олиб борган жамоа гуруҳ босқичини 10 очко билан пешқадам сифатида якунлади. Ливан билан 4:4 ҳисобида якунига етган ўйиндан ташқари, Мьянма 5:0, Ҳонгконг 8:2, Қатар 7:4 ҳисобида мағлуб этилганди.

Жами 21 мамлакат термалари бош соврин учун кураш олиб бораётган Осиё чемпионатида бугун чорак финал доирасида 4 учрашув бўлиб ўтади.

Осиё чемпионати—2017
Чорак финал
22 май, душанба

Индонезия — Таиланд
Эрон — Ливан
Ироқ — Япония
Ўзбекистон — Мўғулистон

Ўзбекистон терма жамоаси бугун зафар қуча олса, ярим финалда Ироқ — Япония жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Финалга қадар етиб борган икки терма жамоа 2018 йил бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Олимпиадада иштирок этади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар