Хитой ҳукумати 22 май куни биринчи марта Антарктикадаги 30 йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботни чоп этди ва бу минтақада барқарорлик ва тинчликнинг сақлаб қолинишини қўллаб-қувватлаш тарафдори эканини тасдиқлади. 

Ҳисобот Хитойнинг давлат океаник маъмурияти томонидан Антарктика бўйича келишувнинг 40-маслаҳатлашув учрашувини ўтказиш арафасида чоп этилди. Учрашувда 50 та давлат ва халқаро компанияларнинг юзлаб вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.  

"Хитой умумий саъй-ҳаракатлар билан Антарктикани тушуниш ва уни ҳимоя қилиш, ундаги захиралардан оқилона фойдаланиш мақсадида қолган жаҳон хамжамиятига қўшилишга тайёр. Хитой бу минтақада тинчлик, барқарорлик ва тараққиётга янада кўпроқ ҳисса қўшиш тарафдори бўлиб қолмоқда", деб айтилган ҳисоботда.

Хитойнинг Антарктикага биринчи тадқиқот экспедицияси 1984 йилда жўнаган ва охирги 30 йилдан кўпроқ вақт ичида у ерда 4 та илмий станция – "Чанчэн", "Чжуншань", "Кунлунь" ва "Тайвань"ни ҳамда қутб тадқиқотлари институти ташкил этилган. Хитой йилдан-йилга савияси ошиб бораётган Антарктика тадқиқотларини ўтказиш зарурлигини фаол равишда тарғиб қилиб келади.