Имомали Раҳмон: мусулмонларга нисбатан тоқатсизликка экстремистлар айбдор

Жаҳон 22 Май 2017 12083
Фото: Asia-Plus

АҚШ ва араб-мусулмон давлатлари биринчи саммитидаги чиқишида, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугунги кунда терроризм ва экстремизмнинг мислсиз ғалаёни улкан глобал таҳдидга айланиб, узоқ муддатли фожиали ижтимоий-сиёсий ва маънавий оқибатларга олиб келиши муқаррар, деган. Бу ҳақда «Азия-плюс» Тожикистон етакчиси матбуот хизмати хабарига асосланиб хабар тарқаган

Тожикистон етакчисининг фикрича, бундай воқелик жаҳоннинг барча давлатларини «терроризмнинг сиёсий, ҳарбий ва молиявий кўмакчилари манбасини ахтариб топиш ва илдизи билан қўпориб ташлашнинг таъсирли чораларини изчиллик билан ахтариб топиш»га ундайди.

«Ушбу йўналишда сўнгги 25 йил ичида юзлаб минтақавий ва халқаро форумлар чақирилди, кўплаб декларациялар қабул қилинди, лекин кўзланган натижаларга эришилмади. Бизнинг фикримизча, «икки хил стандартлар» сиёсатини қўллаш келишилган чораларни кенг миқёсда амалга ошириш учун тўсиқ бўлаётган омиллардан биридир», — деди Имомали Раҳмон.

Тожикистон президентининг қайд этишича, экстремистик ва террористик интилишларга турлича ёндашувлар натижаси ўлароқ, радикал гуруҳлар жамоатчилик фондлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа томонларнинг сиёсий-информацион ва молиявий мададидан фойдаланиб келишмоқда.

«Оқибатда, терроризм ва экстремизм тарқалиш географиясини янада қўрқинчли шаклда кенгайтириб олди», — деди Имомали Раҳмон.

Тожикистон президентининг сўзларига кўра, бу таҳдидлар бутун бир давлатларнинг йўқ бўлиб кетишига, юз минглаб инсонларнинг ўлимига ва тикланмас вайронагарчиликларга олиб келиши мумкин.

«Шунингдек, бу жараёнда Исломдек муқаддас динни сиёсийлаштириш, унинг пок номини суиистеъмол қилишга уриниш ҳам хатарли тус олаётгани кишини ташвишлантиради. Экстремистик ва террорчилик гуруҳлари жаҳоннинг турли минтақаларида жаҳолат ва диний-этник можаролар уруғини сочиб, ислом дини ва мусулмонларга тоқатсизлик пайдо бўлишига сабаб бўлишди», — деди Тожикистон етакчиси. 

«Мен бир неча бор такрорлаганман ва яна бир карра таъкидлаб ўтишим керакки, террорчилар ва экстремистларнинг ватани ҳам, миллати ҳам, дини ҳам бўлмайди», — деди Имомали Раҳмон.

Ар-Риёдда ўтаётган минтақавий саммитда иштирок этган АҚШ президенти Дональд Трамп якшанба куни ўнлаб мусулмон давлатлари етакчилари олдида чиқиш қилиб, «эзгулик ва ёвузлик» ўртасидаги кураш ҳақида бораётганини таъкидлаб, мусулмон оламини террорчиликка қарши кураш учун бирлашишга чақирди.

Саммит қатнашчиларига мурожаат қилар экан, Трамп ўзи билан Америка Қўшма Штатларидан умид ва меҳр номаси келтирганини айтиб ўтди. Трампнинг таъкидлашича, унинг президент сифатида илк хорижий сафари айнан Саудия Арабистонидан бошлангани ҳам шундан далолат бериб турибди.

Қон тўкилиши ва террор Яқин Шарқ минтақасининг истиқболдаги тараққиётига тўсиқ бўлади, деди президент Дональд Трамп.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар