Испания бош вазири Каталония ҳукуматини испанларни шантаж қилишда айблади

Жаҳон 22 Май 2017 2155
Фото: РИА "Новости"

Испания бош вазири Мариано Рахойнинг фикрича, Каталония ҳукумати Испаниядан мустақиллик олиш ҳақида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, давлат, демократия ва испанларни шантаж қилиш билан шуғулланмоқда. 

Аввалроқ El País газетаси Каталония ҳукумати махсус механизм ишлаб чиққанини хабар қилганди. У автоном ҳамжамиятнинг Испания таркибидан чиқиши жараёнида қўлланилади. “Юридик ўтиш” қонуни конституциянинг ўрнини икки ой давомида эгаллаб туради. Бу вақт давомида эса Каталония парламенти “Каталония парламентлик республикасини ташкил этиш жараёнини олиб боради”.

"Улар давлат, демократия ва испанларни шантаж қилмоқда. Биз буни қабул қилмаймиз", - дея маълум қилди Рахой El País’да эълон қилинган материалга муносабат билдириб.

Унинг сўзларига кўра, бу “бутун сиёсий фаолиятида” кўрган “энг жиддий нарсадир”.

Рахойнинг қўшимча қилишича, депутатлар конгрессида Каталония масаласини муҳокама қилиш таклифи ҳамон кучда турибди.

"Биз мулоқот дастаклари ўз кучини йўқотган, деб ҳеч қачон ҳисобламаймиз. Майли, Пучдемон (Каталония ҳукумати раиси Карлес Пучдемон – таҳ.) ўз таклифларини берсин. Эълон қилинган нарса эса – бу шантаж. Испанияда бундай нарсани анчадан бери кўришмаганди. Бу ҳуқуқий давлатни йўқ қилиш, бу қонунни йўқ қилиш, 500 йиллик миллий суверенитетни йўқ қилиш, испанларга миллий суверенитет йўқ, дейиш билан баробар. 21 асрда миллий давлатни йўқ қилишга бўлган уриниш – исталган нуқтаи назардан ақлсизликдир", - деган бош вазир.

Ўтган ҳафтада Испания ҳукумати раиси ўринбосари Сорайя Саэнс де Сантамария Каталония масаласини депутатлар конгрессида муҳокама қилиш кераклигини маълум қилди. Каталония ҳукумати раҳбари Карлес Пучдемон эса Испания ва Каталония ҳукумати референдум шартларини муҳокама қилишлари ҳамда келишувга эришишлари даркорлиги ҳақида гапирди. Агарда бу ҳолатга розилик билан жавоб қайтарилса, масалани иккита парламентга кўриб чиқиш учун топшириш мумкин. Пучдемоннинг фикрича, Сантамариянинг таклифи Испания ҳукумати референдум ўтказиш имконияти борлигини тан олишини кўрсатади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар