Исроил АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташрифи арафасида Фаластинга бир қатор иқтисодий ён босишлар қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.    

"Хавфсизлик маҳкамаси эртага келадиган Трамп ишончини мустаҳкамлаш борасидаги ҳаракатлар ҳақида илтимос қилгандан кейин Фаластин мухториятидаги кундалик ҳаётни енгиллаштирувчи бир қатор иқтисодий чораларни амалга оширишни маъқуллади", дейилди маҳкама баёнотида.

Манбалардан бирининг айтишича, Фаластинга қилинган ён босишлар Исроил манфаатларига хавф солмайди.