Kun.uz таҳририяти вилоятлар бўйлаб сафарларни давом эттиради, яқин кунларда Қашқадарё вилоятига сафар режалаштирилган. Сафар давомида вилоят раҳбарлари билан учрашув ўтказишни мақсад қилинган. Вилоят аҳолиси раҳбариятга савол, таклиф ёки шикоятларини сайт орқали йўллаши мумкин бўлади.

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев билан ўтказилиши режалаштирилган учрашувда аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратиш кўзда тутилган. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятлар вилоят ҳокимининг қўлига топширилади.

Савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган.

Мурожатларни ушбу ҳавола орқали ёки info@kun.uz электрон манзилига юбориш мумкин!