Италия А сериясининг 37-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Лацио» «Интер»ни қабул қилди.

Ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган учрашувда «Лацио» миланликларга имкониятни бой берди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Бальде Кейтаинг голидан сўнг мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бироқ қолган дақиқаларда учта тўп ўтказиб юборган Симоне Инзаги шогирдлари Римдаги сўнгги учрашувни бой беришди.

Ушбу ғалабадан кейин «Интер» ҳисобидаги очколар сони 59тага етди, аммо бу жамоа учун еврокубокларда иштирок этиш имкониятини тақдим этмади. «Лацио» эса 70 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

Италия А серияси, 37-тур

Лацио – Интер 1:3 (1:2)
Голлар: Кейта (18, пенальти) – Андреолли (31), Худт (37, автогол), Эдер (74).
Лацио: Варгич, Уоллес, де Врей (Баста, 59), Худт, Фелипе Андерсон (Крекко, 78), Луис Альберто (Ломбарди, 67), Лулич, Биглия, Милинкович-Савич, Кейта, Иммобиле.
Интер: Ҳанданович, Мурильо (Сантон, 23), Нагатомо, Д`Амброзио, Андреолли, Брозович, Гальярдини, Кандрева, Медель (Банега, 86), Перишич, Эдер (Пинамонти, 81).
Огоҳлантиришлар: Мурильо (17), Худт (46), Эдер (47), Кейта (61), Лулич (71), Ломбарди (80).
Четлатишлар: Кейта (66), Лулич (78, иккаласи — Лацио).