МДҲга аъзо давлатлар чегара қўшинлари қўмондонлари ҳамдўстлик мамлакатлари хавфсизлигига таҳдидлар борасида сўз юритишди. Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот маркази шу ҳақда хабар қилмоқда. 

22 май куни Олма-Отада МДҲга аъзо давлатлар чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг 77-мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилиш қатнашчилари Марказий Осиё минтақаси давлатларининг ташқи чегараларида хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди. 

"Кенгаш иштирокчилари ташқи чегараларда вужудга келаётган вазият МДҲнинг айрим давлатлари чегара хавфсизлигига таҳдидлардан ва мураккаб ҳарбий-сиёсий вазиятдан дарак беради, деган якдил фикрни билдиришди. Таъкидландики, Афғонистон Ислом республикасидаги жанговар ҳаракатлар шимоли-шарқий вилоятлар ҳудудларига қадар кенгайиши билан энг кескин вазият Афғонистонда сақланиб қолмоқда", — дейилади хабарда. 

Кенгашнинг навбатдаги мажлиси 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ўтказилади.